Об-ҳаво
Астана 15 °С
Алматы 22 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Коронавирусдан даволайдиган янги дори Қозоғистонга келтирилди

3 Июль 2020 13:55

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистондаги стационар шифохоналарда КВИ билан касалланган беморларни даволашда Россиянинг янги дори воситаси қўлланади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ажар Ғиният, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Авифавир» деб номланган янги дори коронавирус инфекциясини даволаш учун протоколга киритилган.

«Ушбу дори бир марта сотиб олинган ва мамлакатимизга етказиб берилган. Стационардаги беморларни даволайди. Ушбу дори билан даволанган одамлар кузатилади. Чунки бу дори янги. У яқинда клиник синовдан ўтди», - деди Ажар Ғиният.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу дори Россия Федерациясида муваффақиятли синовдан ўтказилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига