Об-ҳаво
Астана 23 °С
Алматы 20 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Коронавирус: Жанубий Корея ва Италияда қурбонлар сони ортиб бормоқда

23 Февраль 2020 14:39

NUR-SULTAN. Kazinform – Жанубий Корея ва Италияда коронавирус қурбонлари сони ортди, деб хабар беради Kazinform.

Yonhap агентлигининг хабар беришича, яшанба куни Жанубий Корея коронавирус туфайли тўрт нафар одам ҳалок бўлганини маълум қилди. Бундан ташқари 123 одам вирус юқтирган.

Ҳозирга қадар мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 556 нафарга етди.

Вафот этганларнинг бири Чхондо шаҳридаги Даенам касалхонасида қайд этилди. У ерда 110 одам, жумладан, тўққиз нафар тиббиёт ходими ҳам касаллик юқтирган.

Италияда коронавирус туфайли иккинчи одам ҳалок бўлди. Улардан бири 78 ёшли эркак, иккинчиси 75 ёшли аёл кишидир.

Deutsche Welleнинг хабар қилишича, мамлакатда кўплаб шаҳарлар зудлик билан вируснинг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтирган. Ҳозирда 80 та касаллик юқтириш ҳолати аниқланган.

Италия спорт вазирлиги барча спорт тадбирларини, жумладан, бугун бўлиб ўтиши режалаштирилган А Серия футбол ўйинини ҳам бекор қилди.

Калит сўзлар: Европа, Узоқ Шарқ,
Юқорига