Об-ҳаво
Астана 11 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Коронавирус: Ўзбекистонда яна 3 кишидан инфекция топилди

16 Март 2020 02:48

TASHKENT. UzA - Kazinform – Ўзбекистонда яна 3 та короновирус инфекциясини юқтириш ҳолати аниқланди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

15 март куни Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган эди . Айни пайтда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Назорат кучайтирилмоқда.

Шу билан бирга, бемор билан бирга мулоқотда бўлган барча оила аъзолари ҳам республика Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. Мутахассислар томонидан уларга тиббий назорат ўрнатилиб, ихтисослашган лаборатор таҳлилдан ўтказилди. Таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатди.

Шунингдек, шу йилнинг 15 март куни соат 05-15да Ўзбекистон ҳаво йўллари авиа компаниясига қарашли Истанбул — Тошкент йўналишидаги 274- рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция аниқланган. Лаборатор таҳлил республика Вирусология илмий текшириш институтида ўтказилган.

Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига