Об-ҳаво
Астана 12 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Коронавирус: ЮНЕСКО барча давлатларни масофавий таълимга ўтишга чорламоқда

11 Март 2020 18:25

NUR-SULTAN. Kazinform – 10 март куни ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида таълим вазирларининг шошилинч йиғилиши бўлиб ўтди. Улар жорий вазиятни ва масофавий ўқитиш дастурларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди, деб хабар беради Kazinform БМТ янгиликлар сайтига ҳавола қилиб.

Тахминан бир ой олдин, Хитой мактабларни ёпишга мажбур бўлган ягона мамлакат эди. Шундан буён бошқа 29 давлатда COVID-19 коронавирусининг тарқалишининг олдини олиш учун шунга ўхшаш чоралар кўрилди. Бугунги кунда дунё бўйлаб ҳар бешинчи ўқувчи - 369 миллион болалар ва ўспиринлар вирус сабабли мактабга кириш имкониятидан маҳрум бўлишди.

Учрашув давомида турли мамлакатлар вакиллари мактаблар ёпилган тақдирда масофавий ўқишни ташкил этиш бўйича тажрибалари билан ўртоқлашди.

Бугунги кунда кўпгина давлатлар коронавирус туфайли масофадан ўқишни муваффақиятли амалга оширмоқдалар.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига