Об-ҳаво
Астана 8 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Коронавирус юқтирган ҚР фуқаролари билан бир самолётда келганлар карантинга олинади

13 Март 2020 15:13

NUR-SULTAN. Kazinform – Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов коронавирус юқтирган ҚР фуқаролари билан бир самолётда бўлганларнинг барчаси карантинга олинишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу одамлар Алматидаги юқумли касалликлар шифохонасида. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Ҳукумат қошидаги Идоралараро комиссия мамлакатда коронавирус рўйхатга олинишига бағишланган тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққан. «Б» режаси бугун кучга кирди. Биринчи бемор 9 мартда, иккинчи бемор 12 мартда келган. Биз уларнинг кимлигини ошкор қила олмаймиз. Битта эркак ва битта аёл. Иккаласи ҳам Қозоғистонга самолётда етиб келган. Коронавирус юқтирганлар билан бир бортда бўлган ҳар бир киши карантинга олинади. Яъни, 9 март куни 73 киши бир самолётда учиб келган. Улар назорат остида. Биз қаердалигини биламиз. Биз карантин қилишни бошладик. Улар касал одамлар эмас», - деди Е.Биртанов.

Шунингдек, у коронавирус юқтирган қозоғистонликлар билан бирга келган йўловчиларнинг рўйхати борлигини айтди. Айни пайтда ушбу самолётларда келган 12 нафар йўловчи карантинда.

Эслатиб ўтамиз, бунгача икки нафар Қозоғистон фуқаросидан коронавирус топилганини хабар қилгандик.

Муаллиф: Аян Бекенўғли


Калит сўзлар: Тиббиёт,
Юқорига