Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Япониянинг тўртта префектураси фавқулодда ҳолат жорий этди

1 Август 2021 13:19

NUR-SULTAN. Kazinform – Япониянинг тўртта префектураси коронавирус тарқалиши сабабли фавқулодда ҳолат жорий этди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram-каналига таяниб.

Бундан олдин Токиодаги фавқулодда ҳолат режими 31 августгача узайтирилганди. Мамлакатда инфекция тарқалиши Олимпия ўйинлари бошланганидан бери кескин ошди.

Парижда эмлаш ва санитария ҳужжатларига қарши намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатилган. Полиция йиғилганларни тўсиб қўйишга ҳаракат қилди, қисман тўқнашув содир бўлди ва полиция намойиш тартибсизликларга олиб келиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.

Ливандаги ресторанлар ва пляжлар 2 августдан бошлаб фақат эмланган одамларни қабул қилади. Янги қоидалар 16 ёшга тўлган барча фуқаролар учун амал қилади. Шунингдек, 2 августдан бошлаб туризм соҳасининг барча ходимлари ишга фақат QR-кодни кўрсатиш орқали боришлари мумкин бўлади.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига