Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Венгрияда ўлим кўрсаткичлари рекорд даражасига етди

28 Октябрь 2020 09:34

LION. EURONEWS - Kazinform – Марказий Европа мамлакатлари коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини эпидемик вазият ёмонлашгани сабабли янги чекловларни жорий қилмоқда, деб хабар беради Kazinform Euronewsга асосланиб.

Словенияда фуқароларга ўз туманлари ва шаҳарларидан ўн кунга чиқиш тақиқланди. Агар COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашса, тақиқ узайтирилиши мумкин. Шунингдек, расмийлар шошилинч бўлмаган тиббий ёрдамни икки ҳафтага тўхтатиб қўйишди. Бундан ташқари, шанба кунидан бошлаб барча ресторанлар, гўзаллик салонлари ва истеъмол учун мўлжалланмаган товарларни сотадиган дўконлар ёпилади, мактаблар масофадан ўқитишга ўтишади.

Чехия ҳукумати чет элликларнинг мамлакатга киришини яна бир бор тақиқлаб қўйди ва мамлакат ичкарисидаги барчанинг эркин ҳаракатланишини чеклади. Ушбу қарор мамлакатда коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари сони бир ҳафта ичида рекорд даражадаги 15 000 га етганидан кейин қабул қилинди. Чехияда чоршанба куни соат 9.00 дан 17.00 гача комендантлик соати жорий этилади. Махсус шароитлар фақат ишлайдиган ва тиббий ёрдам кўрсатадиганлар учун тақдим этилади.

Словакия ҳукумати коронавирусга қарши бутун мамлакат бўйлаб ПЗР тест топшириш эълон қилди. Мамлакатнинг бутун аҳолиси, тахминан 5,5 миллион киши, шу ҳафта охирида текширувдан ўтказилади.

Венгрия ўлим кўрсаткичи бўйича ҳам янги рекорд ўрнатди. Сешанба куни эрталабгача коронавирусдан бир кунда 63 киши вафот этган. Уларнинг аксарияти кекса одамлар ва сурункали касалликларга чалинган беморлардир. Шундай қилиб, коронавирусдан вафот этганлар сони 1535 кишига етди. Мамлакатда COVID-19 юқтириш ҳолатлари 63000 дан ортиқ рўйхатга олинган.

Калит сўзлар: Европа, Хориж,
Юқорига