Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус телефон экрани ва банкнотада бир ой «яшайди»

12 Октябрь 2020 16:48

SIDNEI. Kazinform - Австралиялик олимлар Covid-19 инфекциясини қўзғатувчи SARS-Cov-2 вируси банкноталарда, телефон экранларида ва зангламайдиган пўлатдан ясалган сиртларда 28 кунгача яшаши ва юқумли бўлиб қолиши мумкинлигини тасдиқлашди. Бу ҳақда Kazinform ВВСга асосланиб хабар беради.

Австралия миллий тадқиқот агентлигининг сўнгги тадқиқотлари шуни кўрсатдики, SARS-Cov-2 вируси илгари ўйланганидан кўра ҳаётийроқ бўлиши мумкин.

Австралиянинг CSIRO агентлиги томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, вирус 28 кун давомида 20°C ҳароратда мобил телефон экранлари каби текис сиртларда, шунингдек пластик ва қоғоз пулларда «жуда ҳаётчандир». Таққослаш учун, грипп вируси бу ҳолатда 17 кун яшайди.

Кардифф университети Вирусли инфекциялар марказининг собиқ директори, профессор Рон Экклес австралиялик ҳамкасбларнинг тадқиқотини танқид қилиб, коронавируснинг 28 кун давомида «фаол» бўлишини тахмин қилиш «бу шунчаки кераксиз янгилик бўлиб, жамоатчиликни хавотирга солмоқда» деди.

Унинг айтишича, «вируслар фақат йўталаётганда, акса урганда ёки ифлос қўллар билан юзни ушлаганда юқади».


Калит сўзлар: Тиббиёт,
Юқорига