Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Сиднейнинг 12 туманида комендантлик соати жорий этилди

21 Август 2021 11:18

NUR-SULTAN. Kazinform – Сиднейда COVID-19ни юқтирганлар сони ортиб бораётгани сабабли карантин бир ойга узайтирилди, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram каналига таяниб.

23 август, душанба куни кучга кирадиган янги чекловлар орасида мегаполиснинг 12 туманида соат 21:00 дан 05:00 гача комендантлик соати жорий этилди ва уйдан ташқарида ниқоб тақиш талаб қилинади.

Черногория эпидемик вазиятнинг ёмонлашуви туфайли чет элликларнинг мамлакатга кириши учун шартларни кучайтирди. Шунингдек, мамлакатда очиқ ҳавода 50 дан ортиқ кишиларнинг йиғилиши тақиқланган.

Бир қатор мамлакатларда коронавирусни юқтирганлар сони кунлик кўпайиши бўйича антирекордлар қайд этилди: Японияда - 25 155 та, Малайзияда - 23 564 та, Филиппинда - 14 895 та ҳолат аниқланди.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига