Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Нур-Султон шаҳри ва 6 та вилоят «қизил» зонада

22 Январь 2021 10:25

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 22 январдаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра 22 январь, Қозоғистоннинг 6 вилояти ва 1 шаҳри ҳали ҳам «қизил» зонада. Улар: Ақмола, Павлодар, Атирау, Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ва Нур-Султан шаҳри.

«Сариқ» зонага Қарағанди, Алмати вилояти ва Алмати шаҳри киради.

Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада жойлашган. Умуман олганда, Қозоғистон халқаро миқёсда эпидемия хавфи жиҳатидан «сариқ» зонага киритилган.


Муаллиф: Аян Бекенўғли

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига