Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Нур-Султан шаҳри «қизил» зонадан чиқди

11 Февраль 2021 10:58

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 11 февраль куни эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

11 февралдаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Қозоғистоннинг иккита вилояти «қизил» зонада. Улар: Ақмола, Павлодар вилояти. Кеча «қизил» зонада бўлган Нур-Султан шаҳри бугун «сариқ» зонага ўтди.

«Сариқ» зонага: Қостанай, Шимолий Қозоғистон ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ҳам киради.

Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.

Умуман олганда, Қозоғистон коронавирус тарқалиш хавфи бўйича «яшил» зонада.


Калит сўзлар: Тиббиёт, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига