Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Қозоғистоннинг еттита ҳудуди «қизил» зонада

19 Апрель 2021 11:14

NUR-SULTAN. Kazinform – 19 апрель куни эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Қозоғистоннинг еттита ҳудуди «қизил» зонада. Ақмола вилояти «қизил» зонадан «сариқ»га ўтди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

2021 йил 19 апрель ҳолатига кўра:

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари ва Атирау, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятлари.

«Сариқ» зонада: Алмати, Ақмола, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қизилўрда, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Манғистау вилоятлари.

«Яшил» зонада: Қостанай ва Туркистон вилоятлари.

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига