Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Қозоғистонда тўққизта ҳудуд «қизил» зонада

4 Май 2021 10:34

NUR-SULTAN. Kazinform – Эпидемиологик вазиятга кўра, Қозоғистоннинг 9 та ҳудуди «қизил» зонада, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойнинг сўзларига кўра, дунё рейтингига кўра, Қозоғистон юқтириш даражаси бўйича 107-ўринда, ўлим кўрсаткичи бўйича эса 108-ўринда.

«Хавфли зонада 9 та ҳудуд мавжуд - Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон, Жамбил, Қарағанди, Қизилўрда ва Павлодар вилоятлари. Ўтган ҳафта Павлодар ва Жамбил вилоятлари «қизил» зонага кирди. Айни пайтда бешта ҳудудда ўртача хавфли зонада - Ақтўбе, Атирау, Шарқий Қозоғистон, Алмати, Манғистау вилоятлари. «Яшил» зонада учта ҳудуд - Қостанай, Туркистон, Шимолий Қозоғистон вилоятлари», - деди Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг таъкидлашича, 4 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда COVID-19 бўйича мусбат натижа билан 330,071 нафар бемор рўйхатга олинган ва 52,093 та ҳолат - КВИ манфий.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига