Об-ҳаво
Астана 10 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Коронавирус: Қозоғистонда оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланди

12 Март 2020 13:16

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида коронавирус инфекциясининг ҳозирги глобал ҳолати бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биринчидан, 10 мартдан бошлаб оммавий тадбирлар, жумладан байрамлар, спорт, маданий тадбирлар, конференциялар, кўргазмалар ўтказиш тақиқланади. Иккинчидан, соғлиқни сақлаш, таълим ва жамоат жойларида, аҳоли пунктлари, коммунал хизмат кўрсатиш, озиқ-овқат саноати, савдо, бозорларда, станцияларда, аэропортларда ва меҳмонхоналарда овқатланиш жойларида санитария-дезинфекциялашнинг кучайтирилган режими ўрнатилади. Кексалар ва ногиронлар учун тиббий-ижтимоий муассасаларга, ижтимоий реабилитация марказларига, ногирон болалар учун таълим муассасаларига ташриф буюриш тақиқланади, уларда кучайтирилган санитария ва дезинфекция режимини жорий этиш зарур. Таътил пайтида талабаларнинг экскурсияга чиқиши тақиқланади, жамоат транспорти ювилади ва дезинфекция қилинади. Умумтаълим мактаблари 2020 йил 16 мартдан 5 апрелгача бўлган вақтда таътилга кетади ва 16 мартдан бошлаб коллеж ва университетлар масофавий ўқишга ўтади, шу жумладан таълимни баҳолашнинг барча турлари масофадан олиб борилади», - деди Бош вазир ўринбосари Ерали Тоғжанов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда коронавирус пандемияси туфайли оммавий тадбирлар тўхтатилишини маълум қилди.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман


Калит сўзлар: Жамият,
Юқорига