Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Қозоғистонда «қизил» зонадаги ҳудудлар сони ортиб бормоқда

15 Апрель 2021 10:38

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

2021 йил 15 апрель ҳолатига кўра «қизил» зонада: Нур-Султан ва Алмати, Чимкент шаҳарлари, Атирау, Ақтўбе, Ақмола, Алмати, Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятлари.

«Сариқ» зонада: Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қизилўрда, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Манғистау вилоятлари.

«Яшил» зонада: Қостанай ва Туркистон вилоятлари.

Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни Қозоғистон ҳудудларида эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Чимкент «сариқ» зонада, Шарқий Қозоғистон вилояти эса «яшил» зонада эди.

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига