Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Коронавирус: Қозоғистонда карантин муддати қисқартирилиши мумкин

19 Январь 2022 08:59

NUR-SULTAN. Кazinform- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси Айжан Есмағамбетова коронавирус билан касалланган, симптомсиз ва контактда бўлган беморлар карантинини қисқартириш ҳақида фикр изоҳ билдирди, деб хабар беради Кazinform.

«Ҳозирда Россия карантинни 7 кунгача қисқартиришини маълум қилди. Қозоғистонда ҳам шундай масала кўриб чиқилмоқдами?», - деб сўради журналист Марказий коммуникациялар хизматида.

«Ҳа, жума куни биз ҳамкасбларимиз билан ZООМ-учрашув ўтказдик ва халқаро тажрибани ўргандик. Дарҳақиқат, дунёда карантин муддати қисқармоқда. Ҳозирча биз Бош давлат врачи қарори лойиҳасига боғланган ва касаллик белгилари бўлмаган шахслар 10 кунгача карантинга олинишини киритишни кўриб чиқяпмиз», — деди Айжан Есмағамбетова.

Унинг таъкидлашича, тест синовларининг еттинчи кунида манфий натижа қайд этилган тақдирда карантин 7 кун ичида якунланади ва ишлаш ҳуқуқи берилади.

«Агар бирон сабабга кўра тест синовлари ўтказилмаса, ҳатто тест топширишни истамай, карантин тугашини кутаётганлар ҳам бор. Улар учун карантин 10 кун давомида сақланади. Яъни, 10 кун ичида улар карантиндан ўтиб, ПЗР тестини ўтказмасдан ишга кириша олади», — деди қўмита раиси.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда беморлар учун карантин муддати 14 кунни ташкил этади.


Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига