Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Қозоғистонда электрон эмлаш паспорти ишлаб чиқилди

19 Январь 2021 12:48

NUR-SULTAN. Kazinform – Тизимли равишда ҳисобга олиш мақсадида Қозоғистонда электрон эмлаш паспорти ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, Kazinform мухбири.

Ҳукумат йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири мунтазам равишда ҳисобга олиб бориш учун электрон эмлаш паспорти ишлаб чиқилганлигини эълон қилди. Эмлаш тўғрисидаги маълумотлар вазирликнинг марказлаштирилган ахборот тизимида электрон шаклда сақланади.

«Бемор ва тиббиёт ходими веб-иловага ва m-gov мобил иловасига маълумотларни киритиши мумкин. Тизим глобал ахборот тизимлари билан бирлашишга қодир ва эмланган барча одамларга эркин ҳаракатланиш имкониятини беради», - дея қўшимча қилди Алексей Цой.

Муаллиф: Арайлим Мурат


Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига