Об-ҳаво
Астана 25 °С
Алматы 27 °С
Валюта курси
USD 409.98
EUR 462.21
RUB 5.75
CNY 58.43

Коронавирус: Қозоғистонда 13 бемор даволаниб чиқди

28 Март 2020 12:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекцияси бўйича 28 март 11:50 ҳолатига кўра, ушбу касалликдан даволаниб чиққанлар сони 13 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

Нур-Султанда 11 одам, Алматида 2 одам даволаниб чиққан.

Айни пайтда қайд этилган жами ҳолатлар сони эса 204 тани ташкил қилмоқда. Жумладан, Нур-Султанда - 117 киши, Алматида - 58 киши, Қарағандида - 4 киши, Жамбил вилоятида - 3 киши, Атирау вилоятида - 4 киши, Ақмола вилоятида - 5 киши, Чимкентда - 2 киши, Шарқий Қозоғистон вилоятида - 2 киши, Алмати вилоятида - 4 киши, Ақтўбе вилоятида - 1 киши, Шимолий Қозоғистон вилоятида - 1 киши, Павлодар вилоятида - 1 киши, Манғистау вилоятида - 1 киши, Қизилўрда вилоятида - 1 киши рўйхатга олинган.

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига