Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -13 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Қозоғистон вакцинасининг самарадорлиги қандай

5 Декабрь 2020 11:21

ALMATY. Kazinform – Коронавирусга қарши Қозоғистон вакцинасини яратган олим, профессор Леспек Қутимбетов маҳаллий вакцинани тайёрлаш босқичи ҳақида сўзлаб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги Илмий қўмитаси Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институти 5 та вакцина тайёрламоқда. Уларнинг иккитаси синовдан ўтказилмоқда.

«Биринчи вакцина – бу инактив қилинган вакцина. У ЖССТда 2020 йил май ойида рўйхатдан ўтган. Ушбу вакцина клиник босқичдан олдин синовдан ўтган. Яъни, ҳайвонлар устида синовдан ўтган. Охирги босқич маймунларда синовдан ўтказилмоқда. Иккинчи вакцина - суббирлик вакцина - август ойида рўйхатдан ўтказилди. Ушбу вакцина клиникадан олдин синовдан ўтган. Иккаласи ҳам яхши натижаларга эга, иккаласи ҳам хавфсиз ва жуда самарали», - деди профессор.

Улардан бири «QazCovid-in» деб номланган бўлиб, аллақачон кўнгиллилар томонидан синовдан ўтган. Синовнинг иккала босқичидан ҳам ўтди. «Биринчи босқичда 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган 44 киши эмланди. Иккинчи босқич 30 ноябрда якунланди. Биз буни 50 ёшдан ошган 200 кишида синаб кўрдик. Клиник тадқиқотлар ижобий натижаларни кўрсатди. Вакцина иммуноген фаолликни келтириб чиқаради. Бу COVID-19дан ҳимоя қилади», - деди профессор.

Леспек Қутимбетовнинг айтишича, июль ойида вакцинани яратишда ёрдам берган бир қанча олимлар уни ўзларида синаб кўришган. Энди ҳамма ўзини яхши ҳис қилмоқда ва коронавирусли беморларнинг ёнида бемалол ҳаракат қилмоқда.

«Клиник синовлардан ўтган кўнгиллиларнинг қонини текширилганда жуда яхши антитана титрлари аниқланади, улар вирусни зарарсизлантиради ва танада тарқалишини олдини олади. Танамиздаги антитаналар бир хил даражада сақланади. Деярли 5 ой ўтди. Ва биз ҳали ҳам касалликлардан ҳимояланганмиз. Иммунитетнинг давомийлиги камида 6 ой бўлади деб ўйлайман», - деди Л. Қутимбетов.

Унинг айтишича, декабрь ойининг охирида «QazCovid-in» вакцинасининг учинчи синов босқичи бошланади.

Агар натижа ижобий бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланганидан кейин жамоатчилик томонидан фойдаланилиши мумкин.

«Учинчи босқичда бир неча минг кўнгилли қатнашади. Бир марта коронавирусни юқтирганлар ҳам иштирок этишади», - деди у.

Профессорнинг сўзларига кўра, қолган учта вакцинанинг иккитаси векторли, учинчиси эса генли инженерия фаннинг натижасидир.

«Вирус штаммлари олиб ташланди. Ишлаб чиқариш базаси тайёр. Фақат ишлаб чиқариш технологиясини стандартлаштириш ва унинг иммунобиологик хусусиятларини баҳолаш қолади. Бешинчи вакцина - бу жонли вакцина. Келгуси йилнинг январь ойидан бошлаб биз унинг вакцина хусусиятларини синовдан ўтказамиз. Ушбу вакциналар иммуноген хусусиятларига кўра унчалик фарқ қилмайди. Бу фақат ишлаб чиқариш технологияларида фарқ қилади. Инактив вакцина вирулентли вирусдан тайёрланади. Биз уларни ўлдирамиз ва уларни иммуностимуляторлар билан тиклаймиз. Суббирликли вакцина учун фақат вируснинг экзоген оқсиллари чиқариб ташланади ва бошқа микроорганизмга жойлаштирилади. Натижада пайдо бўлган биомасса адъювантлар (иммуностимуляторлар) қўшилиб вакцина қилинади. Векторли вакциналарга адъювант қўшилмайди. Бундай вакциналар дунёнинг кўплаб мамлакатларида ишлаб чиқарилмоқда. Фақат Ҳиндистон ва Қозоғистон жонли вакцинани кўриб чиқмоқдалар. Бошқа мамлакатлар ҳақида эшитмаганман», - деди профессор.

Леспек Қутимбетовнинг айтишича, Қозоғистон вакцинаси Россиянинг «Спутник V»дан кўра иммуноген ҳисобланади.


Муаллиф: Гулмира Ғосманали

Калит сўзлар: ҚР Таълим ва фан вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига