Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Қозоғистон «сариқ» зонада

25 Май 2021 10:12

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон коронавирус тарқалиши бўйича «сариқ» зонада. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жаҳон рейтингига кўра, Қозоғистон касалланиш даражаси бўйича 221 мамлакат орасида 104-ўринни, ўлим кўрсаткичи бўйича эса 111-ўринни эгаллаб турибди. 25 май куни Қозоғистонда COVID-19нинг мусбат натижалари билан 376 572 нафар бемор ва КВИнинг манфий натижалари билан 54 716 нафар бемор рўйхатга олинди», - деди у.

Унга кўра, Қозоғистон Республикаси «сариқ» зонада. Мамлакатнинг 5 та ҳудуди эса «қизил» зонада. Булар: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Ақмола, Қарағанди ва Атирау вилоятлари.

«Ғарбий Қозоғистон вилояти «қизил» ва «сариқ» зоналар чегарасида жойлашган. «Сариқ» зонада 6 та ҳудуд мавжуд: Ақтўбе, Павлодар, Қостанай, Манғистау, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ва Чимкент шаҳри. Қолган бешта ҳудуд «яшил» зонага киритилган», - деди Алексей Цой.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Тиббиёт, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига