Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Қизилўрда вилояти «сариқ« зонага ўтди

20 Октябрь 2021 10:27

NUR-SULTAN. Kazinform – 20 октябр ҳолатига кўра, ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram каналига таяниб хабар беради.

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Қостанай, Павлодар, Ақмола, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

«Сариқ» зонада: Алмати, Атирау, Қарағанди, Қизилўрда, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.

«Яшил» зонада: Шимкент шаҳри, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Манғистау вилоятлари.

Эслатиб ўтамиз, 19 октябр куни Қизилўрда вилояти «яшил» зонада эди.

Юқорига