Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -10 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Италияда янги карантин талаблари жорий этилди

19 Октябрь 2020 10:33

RIM. Kazinform – Коронавирус юқтириш сони тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли Италияда чекловларни кучайтириш бўйича бир қатор янги чора-тадбирлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform ANSA агентлигига асосланиб.

Италия бош вазири Джузеппе Контенинг таъкидлашича, бу ҳаракат янги касалланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Мэрлар соат 21:00дан кейин жамоат жойларини ёпиш ҳуқуқига эга бўлиб, ресторанларнинг иш вақти ва рухсат берилган гуруҳлар сонини камайтирди.

Қарор Италияда кетма-кет икки кун давомида кунлик юқтириш ҳолати энг юқори даражага қайд этилганидан кейин қабул қилинди.

Якшанба куни мамлакатда яна 11705 киши коронавирус билан касалланган. Бу кўрсаткич шанба куни ўрнатилган рекорддан (10 925 киши) ошиб кетди.

BBC маълумотларига кўра, ҳозирги кунда мамлакатда коронавирус билан касалланган 414 минг ҳолат тасдиқланган. 36 500 киши вафот этган. Италияда коронавирус қурбонлар сони бўйича Европада Буюк Британиядан кейин иккинчи ўринда туради.

Калит сўзлар: Европа, Хориж,
Юқорига