Об-ҳаво
Астана 10 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Коронавирус: Иккита жаҳон чемпионати қолдирилди

12 Март 2020 18:23

NUR-SULTAN. Kazinform – Халқаро конкичилар ассоциацияси (ISU) фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатини коронавирус тарқалиши хавфи туфайли қолдирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Режага кўра, фигурали учиш бўйича Жаҳон чемпионати 16-22 март кунлари Монреалда (Канада) бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, ISU қарори билан мусобақа номаълум муддатга қолдирилди.

Шунингдек, бугун Доҳада (Қатар) бўлиб ўтиши лозим бўлган спорт гимнастикаси бўйича лицензияли Жаҳон кубоги босқичи қолдирилгани маълум қилинди. Лицензия мусобақаси 18-21 март кунлари Қатар пойтахтида бўлиб ўтиши режалаштирилганди.

Мусобақа коронавирус эпидемияси сабабли 2020 йил 3-6 июнга қолдирилди.


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига