Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Германияда комендантлик соати, Эронда 10 кунлик локдаун

12 Апрель 2021 09:57

NUR-SULTAN. Kazinform – Эронда коронавируснинг қайтадан ўсиши сабабли локдаун жорий этилди, Германияда эса комендантлик соати киритилиши мумкин. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ҳукумати ҳузуридаги ОАВ иши тўғрисида ахборот марказининг телеграм каналига асосланиб хабар беради.

Ливияда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш кампанияси бошланди. Хусусан, Триполидаги биринчи вакцинани вақтинча Бош вазир Абдел Ҳамид Дбейба ва Соғлиқни сақлаш вазири Али ал-Зинати олди. Вақтинчалик бош вазир эмлаш кампаниясини ўз кабинетининг асосий мақсадларидан бири деб эълон қилди ва эмлашнинг кеч бошлангани учун аввалги ҳукуматни айблади.

Италияда эпидемия пасаймоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган бир кун ичида мамлакатда юқтиришнинг 17 567 янги ҳолати аниқланди (бир кун олдин - 18 938). Реанимация бўлимларидаги беморлар сони 3603 дан 3588 га камайди. ⠀

Германияда эпидемиологик хавфи юқори бўлган ҳудудларга комендантлик соати киритилиши мумкин. Бундай чора юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш тўғрисидаги янги қонун лойиҳасида кўзда тутилган. Кечки соат 9 дан эрталаб 5 гача уйдан чиқишни тақиқлаш сўнгги етти кун ичида ҳар 100 минг кишига юқтириш даражаси 100 ҳолатдан ошадиган барча туманларда жорий этилади. ⠀

Эроннинг 23 вилоятида эпидемиянинг яна бир тўлқини 10 кунлик локдаун жорий этилди. Компаниялар, мактаблар, театрлар, спорт иншоотлари ёпиқ, одамларнинг йиғилишига йўл қўйилмайди. Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний касалликнинг кучайиши Эронга «британ» штаммнинг кириб келиши, шунингдек, Наврўз байрами пайтида мамлакат ичида хатти-ҳаракатларнинг кўпайиши ва тантанали тадбирларни ташкил қилиш билан боғлади.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига
Яндекс.Метрика w3