Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Эмлаш кампанияси бошланганидан буён Ўзбекистонда 12 миллион доза вакцина ишлатилган

18 Август 2021 15:15

TASHKENT. Kazinform - Эмлаш кампанияси бошланганидан буён Ўзбекистонда 12 миллион дозада COVID -19 вакцинаси ишлатилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига коўра, шу кунгача республикада 12 390 770 та вакцина ишлатилган. Вакцинанинг биринчи компоненти билан 8 728 522 ўзбекистонлик, иккинчи ва учинчи компонентни (ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси уч компонентдан иборат) 2 688 219 ва 974 022 фуқаро қабул қилган. 1.435.883 ўзбекистонлик эмлашнинг тўлиқ курсини тамомлаган.

Вилоятлар орасида Фарғона ва Наманган вилоятлари етакчилик қилмоқда. Бу ҳудудларда 1,4 миллиондан ортиқ одам эмланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эмлаш кампанияси 1 апрелдан бошланган. Эмлаш тўртта дори воситасида амалга оширилади: Европанинг AstraZenecа, Хитой-Ўзбекистон вакиллари яратган ZF-UZ-VAC2001, Россиянинг «Спутник-V» ва 1 августдан Американинг Moderna вакцинаси.

Эпидемиологик вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан Ўзбекистон 3 августда меҳнатга лаёқатли аҳолини мажбурий эмлашнинг ҳуқуқий асосларини назарда тутувчи қонун қабул қилди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Вакцина, Тиббиёт,
Юқорига