Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Дельта штамми ҳақида нималарни билишимиз керак

30 Июль 2021 17:49

NUR-SULTAN. Kazinform - Юқори малакали шифокор, фтизиатр Анна Цепке коронавируснинг янги тури - Дельта штаммининг хавфли эканлигини айтди. Фтизиатрнинг сўзларига кўра, бу штамм қисқа инкубация даври билан ажралиб туради ва ўзига хос хусусиятларга эга, деб хабар беради Kazinform Нур-Султан шаҳри ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

«Инфекцияни юқтирган 7 кун ичида одамда тезда клиник симптомлар пайдо бўлиши ва аҳвол оғирлашиши мумкин. Бу ерда эътибор бериш керак бўлган асосий аломатлар: ЎРВИга жуда ўхшаш (томоқ, бурун оқиши, бош оғриғи). Бундан ташқари, ҳаммага маълумки, коронавирус аломати сифатида маълум бўлган ҳид сезишнинг йўқолиши бу штаммда кам учрайди.

Дельта штаммида рафас олиш белгиларидан ташқари, қорин оғриғи, диарея, кўнгил айниши ва қайт қилиш, бўғимларнинг оғриғига эътибор бериш керак. Экспертлар буларга эшитиш қобилияти йўқолиши оёқ томирларининг тромбозини қўшмоқда «, - деди шифокор.

Анна Цепке таъкидлаганидек, ўткир респираторли инфектсияларга ўхшаш аломатлар пайдо бўлганда (коронавирус билан касалланганлар сони ортиб бораётганини ҳисобга олсак), бошқа касалликлар ҳақида ўйлашнинг ҳожати йўқ. Дарҳол иҳоталаниб, тўлиқ текширувдан ўтишлари, ПЗР-тести топширишлари ва мутахассисларнинг маслаҳатларини тинглашлари керак.

«Бугунги кунда Дельта штами дунёдаги энг хавфли вирус ҳисобланади. Бу касаллик бутун тиббиёт ҳамжамиятини ташвишга солмоқда. Бу вируснинг тез тарқалиши билан боғлиқ. Агар коронавируснинг аввалги турлари 1-4 кишига юқса, Дельта версиясида 1 -7 кишига юқади», - дея қўшимча қилди у.

Ўзингизни қандай қилиб иҳоталаш ва ҳимоя қилиш кераклиги ҳақидаги саволга юқори тоифадаги шифокор аввалги инфекциялар турларида қўлланилган барча муҳим тавсияларни такрорлайди.

«Барча чораларни кўрсангиз, ниқоб кийсангиз ва эмлансангиз, ўз соғлиғингизни, шунингдек, қариндошларингиз ва атрофингиздаги одамларнинг соғлиғини сақлаб қолишингиз мумкин, деб айтишдан чарчамаймиз. Вирус мутацияга учраган ва кучайган. Соғлигингизга хавф солманг. Агар ҳозир ўзингизни ҳимоя қилмасангиз, эмланмасангиз, кеч бўлиши мумкин «, - дея хулоса қилди фтизиатр.


Калит сўзлар: Тиббиёт,
Юқорига