Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Дания барча чекловларни бекор қилди

26 Октябрь 2021 09:09

NUR-SULTAN. Kazinform - Дания мамлакат аҳолисининг 85 фоиздан ортиғини коронавирусга қарши эмлади ва барча чекловларни бекор қила бошлади. Бу ҳақда Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram-каналида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform.

Дания Европа Иттифоқида коронавирусга қарши эмлаш бўйича энг юқори кўрсаткичга эга. Шундай қилиб, мамлакат пандемия режимидан чиқиб, чекловларни олиб ташламоқда. Бундан кейин расмийлар CОVID-19 вирусини «хавфли касаллик» сифатида расман рад этишади. Дўконлар ниқобсиз ва ижтимоий масофасиз Рождество байрамига тайёргарлик кўрмоқда. Кафе ва ресторанларга бориш учун QR-кодлари ёки эмлаш сертификати керак эмас. Мамлакатда 12 ёшдан ошган аҳолининг 85 фоиздан ортиғи тўлиқ эмланган. 60 ёш гуруҳидаги деярли барча аҳоли вакцинанинг тўлиқ курсини олди. Aйтиш жоизки, эмлашнинг бундай юқори даражаси Норвегия ва Швецияда ҳам кузатилмоқда.

Исроил Ҳукумати 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга тайёрланаётганини айтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тушунтириш ишларига тайёргарлик кўрмоқда. Якуний қарор AҚШнинг, хусусан, FDAнинг 28 миллион америкалик болаларни 5 ёшдан бошлаб эмлашга Pfizer вакцинасидан фойдаланиш учун шошилинч лицензия бериш ҳақидаги қарори бўлади. Aгар вакцина АҚШда тасдиқланса, Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги бунга рухсат беради.


Калит сўзлар: Дунё, Вакцина, Тиббиёт,
Юқорига