Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Бу йил кузгача Қозоғистонда режа бўйича барча одам вакцина билан таъминланади

12 Апрель 2021 11:32

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Қозоғистонда жорий йил кузигача қанча одам вакцина билан эмланишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ишлаб чиқарувчилар билан музокараларни ҳисобга олган ҳолда, жорий йилнинг сентябрь ойигача Қозоғистонда вакцина билан эмлаш учун тахминан 10 миллион кишини ёки 100 фоиз контингентни таъминлаш режалаштирилган», - деди вазир.

Унинг таъкидлашича, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатдаги ва дунёдаги эпидемиологик вазиятни доимий равишда кузатиб боради.

Апрель ойида 2 миллионга яқин одамга вакцина билан эмлаш имкониятини тақдим этиш режалаштирилган. Бундан ташқари, ҳозирги кунда ҳудудларда иммунизация ишлари 916 та эмлаш пунктларида олиб борилмоқда.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Калит сўзлар: Жамият, Тиббиёт, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига
Яндекс.Метрика w3