Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус бўйича дунёдаги вазият

21 Октябрь 2021 09:31

NUR-SULTAN. Kazinform – Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Telegram-каналига таяниб, коронавирус бўйича дунёдаги вазиятни кўриб чиқди.

Латвияда ойлик локдаун эълон қилинди. 21 октябрдан 15 ноябргача мамлакатда комендантлик соати жорий этилди (20:00 дан 5:00 гача), уй яқинидаги кичик бозорлардан ташқари барча дўконлар ёпилади, кўнгилочар ва спорт тадбирлари тўхтатилади.

Хитой шимолидаги иккита чегара ҳудудида COVID-19 авж олганлиги сабабли изоляция жорий этилди. Ички Мўғулистонда Эрен-Хото шаҳри ва Эдзин-Ци округи аҳолисига уйларини шошилинч равишда ташлаб кетмаслик тавсия қилинди, чунки бу ҳудудларга кириш чекланган.

Нью-Йоркдаги барча шаҳар ходимлари учун коронавирусга қарши эмланиш мажбурийдир. Шаҳар хизмати ходимларини эмлаш ёки ишдан бўшатиш масаласини 29 октябрга қадар кўриб чиқиш сўралади, дея хабар беради Тhе Wаll Street Journal мэрия вакилига таяниб.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Дунё,
Юқорига