Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Алматида 900 мингдан ортиқ киши тўлиқ эмланди

28 Октябрь 2021 16:41

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида бир кун ичида 3578 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«27 октябр куни 3578 нафар Алматилик эмланди. Коронавирусга қарши вакцинанинг I-чи компонентини 1429 киши, II-чи компонентини эса 2149 киши олди. Эмланганлар сони бўйича Алмати шаҳри етакчилик қилмоқда. Жорий йилнинг 1 февралидан 27 октябрига қадар шаҳарда 991 минг 441 киши биринчи компонент, 933 минг 684 киши иккинчи компонент билан эмланди. Улардан 120 440 киши 60 ёшдан ошганлар», - дейилади бошқарма хабарида. Шаҳарда 137 та пунк мавжуд. 733 та кишидан иборат 205 та эмлаш бригада мавжуд.

«Ҳозирги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотлари, мактаблар, маданият ва спорт масканлари, бозорлар ва эмлаш пунктлари фаолият кўрсатмоқда», - дейилади Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Алма Муқанова


Юқорига