Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: АҚШда эмланмаган ҳарбий хизматчилар ишдан бўшатилади

17 Октябрь 2021 11:19

NUR-SULTAN. Kazinform - АҚШда коронавирусга қарши эмланмаган ҳарбий хизматчилар ишдан бўшатилади. Бу ҳақда Қозоғистондаги COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram-каналида маълум қилинди, деб ёзади Kazinform.

АҚШда 28 ноябргача коронавирусга қарши эмланмаган ҳарбий хизматчилар ишдан бўшатилади. Ҳарбий-денгиз кучлари захирасида бўлганлар 28 декабргача эмланишлари шарт. Ҳозирги вақтда АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, денгиз флотининг 94 фоизи COVID-19 га қарши эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтган.

Украинада давлат идоралари, асосий соҳалардаги корхоналар ходимлари, ижтимоий ишчилар ва почтачилар коронавирусга қарши эмланиши керак. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Виктор Ляшконинг айтишича, келажакда рўйхатга маҳаллий ҳокимият, коммунал хизматлар, шаҳар муассасалари ходимлари кириши мумкин.

Италияда иш жойига кириш учун мажбурий COVID сертификатлари жорий этилди. Green pass электрон сертификатларини жорий этиш тўғрисидаги қарор бир ой олдин тасдиқланган. Италияда аҳолининг 80,8 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди ва аҳолининг 85 фоизидан кўпроғи бир вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланди.


Калит сўзлар: Хориж, Вакцина, Дунё, Европа,
Юқорига