Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: АҚШ Африкага 25 миллиондан ортиқ вакциналарни жўнатган

28 Август 2021 12:35

NUR-SULTAN. Kazinform - АҚШ Африкадаги пандемиянинг учинчи тўлқинига қарши курашни кучайтирмоқда, Жазоир, Гана ва Яманга икки миллиондан ортиқ дозада COVID-19 га қарши вакциналарини етказиб бермоқда. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.

«АҚШ маъмурияти бу пандемияни тўхтатиш учун уни бутун дунёда йўқ қилиш кераклигини тушунади», - деди Оқ уй вакили.

Расмийга кўра, охирги етказиб беришлар натижасида АҚШдан Африкага жўнатилган умумий вакциналар сони 25 миллиондан ошади.

Pfizer ва BioNTech компаниялари Бразилиянинг Eurofarma фармацевтика компанияси билан Бразилияда COVID-19 га қарши вакцина ишлаб чиқариш ва Лотин Америкасида тарқатиш тўғрисида шартнома имзолади.

Pfiser ўз баёнотида Eurofarma COVID-19 га қарши вакцинасини глобал таъминот занжири ва Pfizer ҳамда BioNTech вакциналарини ишлаб чиқариш тармоғида ишлайдиган 20 дан ортиқ компаниялардан бири сифатида ишлаб чиқаришини айтди.

Вакцина ишлаб чиқариш 2022 йилда бошланади. Тўлиқ қувват билан ишга туширилганда, корхона йилига 100 миллион дозадан ортиқ вакцина ишлаб чиқаришга қодир. Барча дозалар фақат Лотин Америкасида тақсимланади.


Калит сўзлар: Вакцина, Хориж,
Юқорига