Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Кореяда бир суткада рекорд даражадаги коронавирус инфекцияси қайд этилди

28 Январь 2022 11:42

SEOUL. YONHAP - Кazinform - Жанубий Кореяда CОVID-19 билан касалланганларнинг бир суткадаги сони жума куни навбатдаги рекорд даражага етди, дея хабар беради Кazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги (KDCА) маълумотларига кўра, мамлакатда 16 096 киши CОVID-19 билан касалланган, бу кетма-кет тўртинчи кун рекорд кўрсаткичдир. Сешанба куни 8570 киши инфекция юқтирган. 17 январдан бошлаб кунлик кўрсаткич 4 баравар ошди.

CОVID-19 қурбонлари сони 6,678 га етди, бу пайшанба кунгидан 24 тага кўп.

Жамоат соғлиқни сақлаш агентлигининг таъкидлашича, кейинги бир неча ҳафта ичида касалланганлар сони кунига 100 мингга етиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш марказлари ва йирик шифохоналарда ташкил этилган 250 га яқин синов станциялари антитаначалар учун экспресс тестлар ва полимераза занжири реакцияси (ПЗР) тестларидан фойдаланади. Одамлар ўзлари хоҳлаганини танлайдилар.

KDCА маълум қилишича, жума ҳолатига кўра, 26,35 миллион киши ёки 52 миллион аҳолининг 51,4 фоизи қайта эмланган. Эмланганларнинг умумий сони 43,93 миллион нафарга етди, бу 85,6 фоизни ташкил этади.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Дунё,
Юқорига