Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Кореяда бир қанча ишчилар тупроқ остида қолиб кетди

30 Январь 2022 11:24

YANJU. YONHAP - Kazinform – Жанубий Кореяда қутқарувчилар шанба куни карьерда тупроқ кўчкиси остида қолган икки ишчининг жасадини топди, деб хабар беради Kazinform YONHAP агентлигига таяниб.

Қутқарувчилар бедарак йўқолган ишчиларни қидиришда давом этмоқда. Расмийларнинг маълум қилишича, воқеа соат 10:08 да Кёнги провинцияси Янжу шаҳрида карьерни бузиш учун чуқур қазиш вақтида содир бўлган.

Тупроқ кўчкиси остида қолганларни қидиришга 50 нафар қутқарувчи, 20 та техника ва битта қутқарув ити жалб қилинган. Бироқ, баландлиги 20 метргача бўлган тупроқнинг кўплиги уларнинг ишига тўсқинлик қилмоқда.

Аввалроқ соат 16:25 да 28 ёшли ишчининг жасади, кейин эса яна 55 ёшли ишчининг жасади топилган.

Расмийлар қутқарув операциясига қўшимча экскаваторлар жалб этилишини айтди.

Карьер қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи Sampyo компаниясига тегишли.

Бош вазир Ким Бу Гум расмийларга кўчки остида қолган ишчиларни қутқариш учун барча имкониятларни ишга солишни буюрди.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига