Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Конституциявий ўзгартиришларнинг салмоқли қисми инсон ҳуқуқларига тегишли – эксперт

25 Апрель 2022 19:41

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Конституциявий кенгаши аппарати раҳбари, Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси Бахит Нурмуханов Асосий қонунга киритилиши кутилаётган ўзгаришлар ҳақида тўхталди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қонун ижодкорлиги жараёнини модернизация қилиш бўйича қатор ўзгартиришлар киритилди. Қонунларни қабул қилиш ҳуқуқи асосан Мажилисга тегишли бўлади. Сенатга Мажилис томонидан қабул қилинган қонунларни маъқуллаш ёки рад этиш ҳуқуқи берилади. Конституциявий қонунларни улар тартибга солувчи масалаларнинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда Палаталарнинг қўшма мажлисида қабул қилиш таклифи қўллаб-қувватланди. Ҳукуматга инсонлар ҳаёти ва соғлиғига, давлат хавфсизлигига ва бошқа қадриятларга таҳдид соладиган ҳолларда қонуний кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқи берилади», – деди Б.Нурмуханов.

Унинг сўзларига кўра, таклиф этилаётган тузатишларнинг салмоқли қисми инсон ҳуқуқларига тегишли. Ўтган йили Жиноят кодекси ва бошқа қонунлардан ўлим жазоси нормалари чиқариб ташланган бўлса, эндиликда бу тушунча Конституциядан ҳам чиқариб ташланади. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институти ҳақида алоҳида мақола мавжуд. Фуқароларга мурожаат қилиш имкониятини бериш учун Конституциявий кенгаш Конституциявий судга айлантирилади.

Муаллиф: Мейрамбек Байғарин


Калит сўзлар: Конституция, Қонун, Янги Қозоғистон,
Юқорига