Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Комендатура: Алматида оммавий тартибсизликларда иштирок этган 2 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди

14 Январь 2022 11:58

ALMATY. Кazinform - Алмати шаҳрининг Жетису ва Науризбай туманларида профилактика-қидирув тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Алмати комендатурасининг ахборот маркази маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Комендатура маълумотларига кўра, махсус операция давомида Жетису ва Науризбай туманларида террорчилик, талончилик ва бошқа жиноятларнинг 2159 нафар иштирокчиси қўлга олинган. 67 дона ўқотар қурол ва 3112 дона ўқ-дори мусодара қилинди.

«Ўтган кун давомида «102» рақамига 754 та хабар келиб тушди. Комендатнинг Cаll-марказига фуқаролардан тезкорлик билан ҳаракат қилишга чақирувчи 175 сигнал келиб тушди. Барча хабарлар ўз вақтида кўриб чиқилди», — деди Алмати коменданти матбуот котиби Салтанат Азирбек.

Шунингдек, у аҳолини комендантлик соатини бузмасликка чақирди.

Муаллиф: Алма Муқанова


Калит сўзлар: ҚР Ички ишлар вазирлиги,
Юқорига