Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Колумбиядаги офат: Ер остида қолиб кетган 11 кончининг жасади чиқарилди

19 Апрель 2021 10:12

BOGOTA. Kazinform – Колумбиялик қутқарувчилар мамлакатнинг марказий қисмидаги олтин конидан 11 нафар кончининг жасадини қазиб олишди. Бу ҳақда якшанба куни Миллий кон агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Кальдас департаментининг Неира муниципалитетидаги шахтадан ер остида қолиб кетган 11 нафар кончининг ўлими биз учун чуқур қайғу», - дейилади вазирликнинг Twitter даги баёнотида. Агентлик раҳбари Хуан Мигель Дуран вафот этганларнинг оилаларига Twitter саҳифаси орқали ҳамдардлик билдирди.

Кондаги авария 26 март куни содир бўлган. Сабаби – кўчки.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига
Яндекс.Метрика w3