Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -7 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Колумбияда осма кўприк қулаб тушди ва беш киши вафот этди

23 Октябрь 2020 10:14

BOGOTA. Kazinform – Колумбиянинг шимоли-ғарбий қисмида осма кўприк қулаши оқибатида беш киши вафот этди, деб хабар беради Kazinform La FM радиостанциясига асосланиб.

Ҳодиса пайшанба куни тушдан кейин Некокли муниципалитетида (Антьокиянинг шимоли-ғарбий қисмида) содир бўлган. Фургон осма кўприк орқали дарёдан ўтмоқчи бўлди. Бироқ, кўприк автомобил оғирлигига бардош беролмай қулаб тушди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида беш киши вафот этди.

Расмийлар ҳодиса юзасидан текширув бошладилар.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига