Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Кобулда яна бир портлаш

30 Август 2021 10:09

KABUL. Kazinform - Афғонистон пойтахти Кобул аэропорти яқинида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Kazinform BBCга асосланиб хабар бермоқда.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ижтимоий тармоқларда портлашдан қора тутун қандай қилиб осмонга кўтарилгани тасвирланган видеолар пайдо бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси оммавий ахборот воситаларига шаҳарда портлаш содир бўлганини тасдиқлади.

Қурбонларнинг аниқ сони ва ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. BBC Соғлиқни сақлаш вазирлигига иқтибос келтириб, портлаш ракета туфайли содир бўлганлиги ҳақидаги фаразни илгари сурмоқда.

Ракета аэропорт яқинидаги уйга урилди. Аммо бу аэропортга хавфли таъсир кўрсатмади.

Reyters агентлиги АҚШ расмийларига иқтибос келтирган ҳолда, ракетани АҚШ ҳарбий кучлари қўлланганини маълум қилди.

Associated Press агентлигининг хабар беришича, америкаликлар Кобул аэропортида ўзини портлатмоқчи бўлган одамнинг машинасига ракета билан зарба берган.

Эслатиб ўтамиз, 3 кун олдин Кобул аэропорти биносида портлаш содир бўлган эди.

«Биз Кобул аэропорти яқинидаги портлашни тасдиқлашимиз мумкин. Қурбонлар сони номаълум. Бу ҳақда қўшимча маълумот берамиз «, - деди Пентагон матбуот котиби Жон Кирби Twitterда.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига