Об-ҳаво
Астана 22 °С
Алматы 25 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Қизилўрдада кислород ишлаб чиқариш цехи қурилади

7 Июль 2020 14:11

NUR-SULTAN. Kazinform – Қизилўрда вилоятида кислород ишлаб чиқариш цехни қурилиши учун 80 млн танга ажратилди. Бу ҳақда Қизилўрда вилояти ҳокими Гульшара Абдиқаликова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бизга коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун аниқ вазифаларни қўйди. Биринчи галдаги вазифа юқумли ва провизорлик стационар касалхоналарда ётадиган жойлар сонини кўпайтиришдир. Вилоятда юқумли касалликлар шифохоналарида 515, провизор стационарларда 1730 ўринли жой мавжуд эди. Бугунги кунда вилоят фтизиопульмонология маркази базасида юқумли касалликлар шифохоналарида 120 ётоқ жой, Шалкия қишлоғида эса 30 ўринли вақтинчалик касалхоналарни очишни режалаштирмоқдамиз. Ушбу иш икки кун ичида амалга оширилади. Тўшакларнинг етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар йўқ. Агар керак бўлса, улар хусусий клиникаларни ишлатишга ва жиҳозлашга тайёр», - дея тушунтирди вилоят ҳокими.

Гульшара Абдиқаликова, шунингдек, механик шамоллатиш мосламалари ва кислород билан таъминлаш масаласи қандай ҳал этилаётгани ҳақида гапириб берди.

«Кеча, бир қатор тиббиёт муассасалари раҳбарлари кислород баллонларининг етишмаслиги ҳақида гапиришди. Ушбу масала ишлаб чиқариш компаниялари билан биргаликда ҳал қилинмоқда. Бундан ташқари, биз кўп тармоқли вилоят касалхонаси ёнида кислород ишлаб чиқариш устахонасини қуриш масаласи устида ишламоқдамиз. Бунинг учун вилоят бюджетидан 80 млн танга ажратилди. Июнь ойида 76 та ўпкани сунъий вентиляция қилиш учун 20 та кўчма ускуна сотиб олинди ва қўшимча 63 та ускунага буюртма берилди. Шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар ушбу ускуналарни сотиб олишга кўмаклашмоқдалар», - дея хулоса қилди Гульшара Абдиқаликова.


Муаллиф: Арайлим Мурат

Калит сўзлар: Тиббиёт, Ишлаб чиқариш,
Юқорига