Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қишки Олимпия ўйинлари: Қозоғистонда спортнинг 8 та тури бўйича 82 та йўлланма мавжуд

19 Январь 2022 09:09

NUR-SULTAN. Кazinform – 17 январ куни Олимпия ўйинларининг барча саралаш ва рейтинг мусобақалари якунланди ва лицензияларнинг аксарияти тақсимланди. Натижада қозоғистонлик спортчилар спортнинг 8 та тури бўйича 82 та йўлланмани қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform.

Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси маълумотларига кўра, чанғи мусобақаси бўйича 30 та йўлланма мавжуд. Фристайлчилар тўққизта йўлланма олди. Могуллар учун 5 та ва акробатика учун 4 та йўлланма мавжуд. Конькида учувчилар ва биатлончилар – 12 та, шорт-трекчилар - 9 та йўлланмага эга. Тоғ чанғи ва чанғидан сакраш пойгаларида миллий терма жамоалар 4 та йўлланма, чанғичи икки курашидан эса иккита лицензияга эга бўлишди.

Бугунги кунга қадар Олимпия терма жамоасига 32 нафар спортчи киради. Қайд этиш керакки, бу спортчиларнинг охирги ва аниқ сони эмас. Чунки МОҚ халқаро федерацияларнинг айрим спорт турлари бўйича лицензияларини қайта тақсимлаш натижаларини кутмоқда. Хусусан, биатлон, чанғи спорти, могул ва акробатикага йўлланма тарқатилиши мумкин. Олимпия ўйинларида иштирок этадиган спортчиларнинг охирги ва якуний рўйхати 20 январдан кейин маълум бўлади.

18 январ куни Маданият ва спорт ишлари вазири Даурен Абаев ХХIV қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича йиғилиш ўтказди. Вазир Олимпия ўйинларида миллий терма жамоа олдидаги бир қатор вазифаларга тўхталиб ўтди.

«Мамлакат учун мавжуд бўлган оғир вазиятда, жумладан, коронавирус инфексияси кўпайиб бораётган бир шароитда биз спортчиларимиз олдига бўлажак Олимпиадада допингсиз, можароларсиз, муносиб тарзда чиқиш вазифасини қўйганмиз. Албатта, ҳар бир спортчи муваффақият чўққиси бўлган Олимпиада медалига интилади. Биз эса олимпиячиларимизнинг ҳар қандай муваффақиятидан хурсандмиз. Шу мақсадда давлат томонидан спортчиларни тайёрлаш, сифатли тайёргарлик кўриш, ўқув-машғулот йиғинлари ва саралаш мусобақаларида қатнашиш учун барча имкониятлар ишга солинди», — деди Маданият ва спорт ишлари вазири.

«Бугунги куннинг асосий вазифаси спортчилар ва мураббийларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини муҳофаза қилишдан иборат. Уларнинг аксарияти, яъни саралаш турнирлари битирувчилари охирги ҳафта давомида ёпиқ карантин зоналарида бўлишди. У ерда тайёргарликнинг якуний босқичи давом этмоқда. Жаҳон чемпионатидан кейин спортчилар Пекинга учишдан олдин карантинда вақт ўтказадилар», - деди МОҚ бош котиби Андрей Крюков.

Ўйинлар давомида Олимпия шаҳарчаси аҳолиси ҳар куни ПЗР текширувидан ўтказилади, уларнинг жойлашуви ёзги Токио Олимпиадаси мисолида махсус телефон иловаси орқали назорат қилинади.

27 январ куни Қозоғистон терма жамоаси «Air Astana» чартер рейси билан Нур-Султандан Пекинга Алмати орқали учади. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоасининг олимпия либоси тақдимоти 20 январ куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Қишки Олимпиада ўйинлари 4 феврал куни бошланади ва 109 та медаллар жамланмаси бўйича баҳслар олиб борилади.


Калит сўзлар: Олимпиада,
Юқорига