Об-ҳаво
Астана -17 °С
Алматы -7 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қиш яқинлашиши билан коронавирус тарқалиш кўрсатгичи ортиб бормоқда - ЖССТ раҳбари

20 Октябрь 2020 11:19

JENEVA. Kazinform - Қиш яқинлашганда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари сони шимолий ярим шарда, айниқса Европа ва Шимолий Америкада ортиб бормоқда. Кейинги бир неча ойда жуда қийин бўлади. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус Женевадаги брифингда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform БМТнинг Янгиликлар марказига асосланиб.

Тедрос Гебрейесус пандемияга қарши курашда ташкилот ҳомийлигида халқаро ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган #WeAreFamily (Биз – бир оиламиз) кампанияси бошланганини эълон қилди.

«Шимолий ярим шарда қиш яқинлашиши билан биз, айниқса Европа ва Шимолий Америкада янги касалланиш ҳолатлари кўпайганини кўрмоқдамиз», - деди ЖССТ раҳбари. У пандемия шимолий ярим шарда даҳшатли босқичга кирганини, юқумли касалликлар март ойида касаллик авж олган пайтдан деярли уч баравар юқори эканлигини такрорлади.

Доктор Тедрос оғир коронавирус касаллиги танадаги кислород даражасининг пасайишига олиб келишини эслатди. Кўп одамлар ҳар куни гипоксемиядан - қонда кислороднинг этишмаслигидан вафот этишади. ЖССТ раҳбари ушбу ўлимларнинг олдини олиш мумкинлигини таъкидлаб, пандемияга қарши курашда бирдамликка чақирди.

Унинг таъкидлашича, 184 мамлакат аллақачон вакциналарни ишлаб чиқариш масалалари билан шуғулланадиган халқаро COVAX алянсига қўшилган.


Калит сўзлар: Хориж, Европа, Шимолий Америка,
Юқорига