Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қирғизистонда контрабандачиларнинг транспорти мусодара қилинади

19 Май 2022 11:01

BISHKEK. Kazinform – Қирғизистон парламенти товарлар ёки транспорт воситаларини ноқонуний олиб ўтиш учун жавобгарликни кучайтирмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси сайтига ҳавола қилиб.

Жогорку Кенеш товарлар ва транспорт воситаларини назорат-ўтказиш пунктлари ва бошқа қонуний жойлардан ташқарига ноқонуний олиб кириш ва олиб чиқишга қарши курашни кучайтирувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Қирғизистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш учун жавобгарлик жисмоний шахслар учун – 7500 сом (тахминан 92 доллар), юридик шахслар учун – 23 минг сом (282 АҚШ доллари) миқдорида жарима шаклида назарда тутилган.

Таъкидланишича, бу чоралар ўта юмшоқ бўлиб, товарларни ноқонуний олиб ўтиш мамлакат иқтисодиётига зарар етказади. Шу муносабат билан қонун лойиҳасида жисмоний шахслар учун – 100 000 сом (1226 АҚШ доллари), юридик шахслар учун – 150 000 сом (1840 АҚШ доллари), такрорий ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда жисмоний шахслар учун – 200 000 сом (2453 АҚШ доллари), юридик шахслар учун – 300 000 сом (3680 АҚШ доллари) миқдорида жарима, шунингдек, транспорт воситалари мусодара қилиниши кўзда тутилмоқда.

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова

Калит сўзлар: Транспорт, Чегара, Марказий Осиё,
Юқорига