Об-ҳаво
Астана 26 °С
Алматы 27 °С
Валюта курси
USD 411.66
EUR 465.92
RUB 5.81
CNY 58.79

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги можаро муҳокама қилинди

1 Июнь 2020 17:01

BISHKEK. Kabar-Kazinform – Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қубатбек Боронов Баткен вилоятидаги Чечме-Автодорожний назорат-ўтказиш пунктида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматига таяниб Кабар агентлиги хабар берди.

Учрашув чоғида бир кун олдин икки мамлакатнинг чегарадош қишлоқлари аҳолиси ўртасида юз берган можаро муҳокама қилинди.

Томонлар давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек қисмида содир бўлган воқеадан афсусда бўлиб, вазиятни ўнглаш, унинг авж олишига йўл қўймаслик ва чегара ҳудудларидаги кескинликни юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш лозимлигини қайд этишган.

Кубатбек Боронов ва Абдулла Арипов икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.

Учрашув натижасида томонлар биргаликда тергов тадбирларини ўтказишга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга келишиб олди.
Фото: Кабар
Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига