Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қирғизистон ишбилармонлари AХММ платформасининг имкониятларига қизиқиш билдирмоқда

15 Октябрь 2021 13:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров ўртасидаги «Астана» халқаро молия маркази платформасини фойдаланиш бўйича келишувни амалга ошириш учун Қирғизистон Республикасининг 20 та йирик молиявий ташкилотлари ва муассасалари раҳбарларидан иборат ишбилармон делегация AХММ ташриф буюрди. Бу ҳақда Kazinform Молия маркази матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Ташриф чоғида AХММ ва Қирғизистон банклари иттифоқи, Aмерика савдо-саноат палатаси, Халқаро ишбилармонлар кенгаши, Россия-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси Қирғизистон Республикасида инвестицияларни жалб қилиш ва капитал бозорини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоладилар. Бундан ташқари, қимматбаҳо қоғозлар ва венчур капитални ривожлантириш, инновациялар, рақамлаштириш ва электрон тижорат бўйича келишувларга эришилди. Хусусан, томонлар истиқболли лойиҳаларга, жумладан, AХММ платформаси орқали инновацион ва молиявий ғоялар ва стартапларга йўналтирилган экологик ва ижтимоий лойиҳаларга сармоя жалб этишга алоҳида эътибор қаратмоқчи.

Бундан ташқари, MOST Ventures АХММ лицензиясига эга бўлган биринчи Қозоғистон венчур капитали компанияси ва АХММ молиявий технологиялар соҳасидаги иштирокчи Қирғизистоннинг Namba Group компанияси биринчи босқичда 1 миллион долларлик молиялаштириш шартномасини имзолади.

Қирғизистон делегацияси AХММ суди ва Халқаро арбитраж маркази, Молиявий тартибга солиш комиссияси, Ислом молия ва бизнес -маркази, Яшил молия маркази, Экспат маркази, AХММ биржаси, Узлуксиз касбий малака ошириш бюроси ва АХММ техник маркази ишлари билан танишди.

Бундан олдин AХММ делегацияси молия бозори билан танишиш ва инвестиция маҳсулотлари ва хизматларини ўрганиш, шунингдек, AХММ афзалликлари билан таништириш учун Бишкекка ташриф буюрган эди. Ташриф давомида давлат ва хусусий сектор вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди, натижада AХММ маъмурияти ва Қирғизистон Республикаси Инвестициялар вазирлиги, шунингдек «Оптима Банк»и ўртасида инвестицияларни сертификатлаш, қимматбаҳо қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича халқаро сертификатлаштириш имкониятларини кенгайтириш, венчурли, яшил ва исломий молиялаштириш ва инсон ресурсларини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди.






Калит сўзлар: Астана халқаро молия маркази, Бизнес,
Юқорига