Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

КХШТ эҳтимолий таҳдидларни бартараф этишда Тожикистонга ёрдам бериши мумкин

20 Январь 2022 21:18

MOSKVA. TASS – Kazinform – КХШТ бош котиби Станислав Зась пайшанба куни Россия Давлат думасининг МДҲ, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси йиғилишида эҳтимолий таҳдидларни жиловлашда Тожикистонга ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда пайшанба куни КХШТ котибиятида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

«КХШТ бош котиби депутатларга Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё минтақаларидаги вазият ҳақида маълумот берди ва Афғонистон ҳудудидан келаётган таҳдидларни белгилаб берди. Станислав Зась Тожикистонга эҳтимолий таҳдидларни бартараф этишда ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади», — дейилади хабарда.

Зась, шунингдек, депутатларга Қозоғистондаги тинчликпарвар операция натижаларини маълум қилган. Унинг қайд этишича, операция натижасида шахсий таркиб, қурол-яроғ ва ҳарбий техника йўқотишлари бўлмаган.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, КХШТ,
Юқорига