Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Кентау трансформатор заводида пайвандлаш роботи ишга туширилди

12 Октябрь 2020 12:02

KENTAU. Kazinform - «Кентау трансформатор заводи» АЖ Япониянинг бир вақтнинг ўзида 6 кишининг ишини бажарадиган Yaskawa Motoman пайвандлаш роботини ишга туширди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига асосланиб.

Шуни таъкидлаш керакки, робот пайвандлаш сифатини яхшилаш ва корхона самарадорлигини оширишга мўлжалланган. Робот бир пайвандчи 8 соатда ишлайдиган ишни 20 дақиқада ичида бажара олади.

Yaskawa Motoman роботи Японияда ихтиро қилинган. Бироқ, у Швецияда йиғилиб, Украина махсус ишлаб чиқариш дастури киритилган. Робот билан ишлаш учун Кентау шаҳридаги заводнинг 3 мутахассиси Украинада махсус тайёргарликдан ўтди. Келгусида заводни бундай роботлар билан тўлдиришни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу пайвандчи Қозоғистонда ишга туширилган биринчи роботдир.

Кентау трансформатор заводи - бу иқтисодиётнинг барча тармоқлари, шу жумладан электр энергияси, металлургия, машинасозлик, транспорт, нефт-газ ва уй-жой-коммунал хизматлари учун кенг кўламдаги трансформатор ускуналарини ишлаб чиқарувчи Қозоғистондаги етакчи компаниядир.


















Юқорига