Об-ҳаво
Астана -5 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Кеча Қозоғистонда 392 кишида коронавирус аниқланди

30 Октябрь 2020 09:17

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 392 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 111492 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Ўтган суткада 128 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 106 187 нафарга етди.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги кунларда Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳоллари яна кўпая бошлаган. 28 октябрь куни 268 одам ушбу касалликка чалингани ҳақида хабар бергандик, ундан бир кун олдин эса 148 кишида вирус аниқланган.


Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига