Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

KAZINFORM агентлиги - 101 ёшда

13 Август 2021 10:05

NUR-SULTAN. Kazinform- Бугун, 13 август 1920 йил 13 августдан халқнинг «кўзлари, қулоқлари ва тили» бўлган Қозоғистоннинг етакчи давлат ахборот агентлиги - Kazinformнинг 101 йиллиги.

Қозоғистондаги биринчи ахборот агентлиги Оренбургда Россия телеграф агентлигининг (РОСТА) Оренбург-Торғай бўлими сифатида ташкил этилган. Шундан сўнг, номи кўп марта ўзгартирилди ва КИРРОСТА, ҚазРОСТА, 1937 йилда агентлик ҚазТАГ деб ўзгартирилди ва ТАСС - Совет Иттифоқи телеграф агентлиги таркибига кирди.

Агар Kazinform тарихига оид баъзи фактларга назар ташлайдиган бўлсак, мафкура ҳақида гап кетганда, ҚазТАГнинг Қозоғистон бўлими алоҳида назорат остида бўлган. Масалан, 1959 йилда Қозоғистон Компартияси Марказий Қўмитаси «Қозоғистон телеграф агентлиги ва «Социалистік Қазақстан « газетаси таҳририятининг қўпол хатоси тўғрисида» қарор қабул қилди. Ўшанда ҚазТАГ ва «Социалистік Қазақстан» газетаси раҳбарлари Хрушчевнинг Бутуниттифоқ Энергетика қурилиши кенгашидаги маърузасининг тўлиқ матнини нашр қилмаганликлари учун жазоланган эди. 1941 йилда Алматида биринчи марта «Окна КазТАГ» пайдо бўлди. Урушнинг дастлабки икки йилида КазИЗО нашриёти 45 та «Окна КазТАГ» ни нашр этди. Бундан ташқари, Қозоғистон Коммунистик партияси (б) Марказий қўмитаси топшириғига биноан рассомлар ва ёзувчилар гуруҳи Қозоғистоннинг саноат маркази - Қарағандига ташриф буюришди, у ерда 17 та «Окна КазТАГ» нашр этилган. 1941-1942 йилларда республика совхозларига «Окна КазТАГ» нинг 300 нусхаси юборилган. «Окна КазТАГ» жадвалини Г. Брилов бошқарган ва А. Кастеев, Л. Леонтьев, А. Исмаилов каби рассомлар иштирок этишган. Бундан ташқари, Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги биринчи радио кўприкни КазТАГ ўтказди. Тадбирни ўша пайтдаги ҚазТАГ раҳбари Жусуп Алтайбоев ташкил қилган ва унда америкалик машҳур қўшиқчи Пол Робсон иштирок этган. Бу ўша даврнинг техник имкониятлари туфайли Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги биринчи радио кўприк эди. Шу боис, бу воқеа ҚазТАГ тарихида катта ютуқ бўлди. 60-йилларда Иле Алатуидаги Талғар массивининг чўққиларидан бирига «ҚазТАГ» номи берилди. «ҚазТАГ» чўққисининг баландлиги 4334 метр. 1969 йилда КазТАГ спорт журналисти Урал Гималович Каймирасов, фотожурналист Анатолий Устиненко, шунингдек, ЦСКА спорт клубининг ёш алпинистлар бўлими аъзолари чўққига кўтарилишди. Бутун совет ахборот майдонида биринчи оммавий норозилик эълон қилиниши ҳам КазТАГ билан боғлиқ. Хусусан, 1986 йилда Алматида бўлиб ўтган декабр воқеалари ҳақидаги биринчи маълумотни ТАСС ҚазТАГга таяниб эълон қилди. Шу туфайли бутун дунё Алматидаги декабр воқеалари ҳақида билиб олди. ҚазТАГ ходимлари декабр воқеалари ҳақидаги суд мажлиси ва фотосурат чоп этилгандан кейин қатағон қилинган. Юрий Беккер - декабр воқеаларида Қайрат Рисқулбеков бошчилигида қатнашган 4 киши сурати муаллифи. Кейинчалик у ва агентлик директори Жумағали Исмағулов, шунингдек маълумот ва фотосуратни чоп этган бошқа газеталар раҳбарлари ҳам жазоланди.

Агентлик биринчи бўлиб Қозоғистон Республикаси мустақиллиги тўғрисида ҳисобот берди. Қозоғистон давлат мустақиллиги декларацияси қабул қилингандан сўнг, 1991 йил июл ойида Президент Нурсултон Назарбоев фармон билан Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот агентлигини Қозоғистон давлат ахборот агентлиги, фақат ҳукуматга бўйсунувчи ҚазТАГ деб ўзгартирди. 6 йил ўтгач, ҚазТАГ базасида ҚазААГ «Қозоғистон ахборот агентлиги» ташкил этилди.

2002 йилда агентлик негизида «Қозоғистон ахборот агентлиги» Миллий компанияси акциядорлик жамияти ташкил этилди. Ўша йилнинг 22 январида агентлик портали биринчи марта ишга тушди. 2002 йилда агентликнинг янги сайтида янгиликлар қозоқ, рус ва инглиз тилларида чоп этила бошлади.

2004 йил 14 февралда Kazinform Миллий Компаниясининг Қозоғистон филиали биринчи марта Қозоғистонда лотин алифбоси асосида давлат тилида янгиликлар беришни бошлади. Асос сифатида академик Абдуали Қайдар тайёрлаган лотин графикаси намунаси келтирилган. Кейинчалик бу версия мутахассислар орасида «Kazinform версияси» деб номланди.

2014 йил 14 мартда «Казинформ» халқаро ахборот агентлигининг хитойча таҳририяти ташкил этилди. Шундай қилиб, Лфяштаўкь - хитой тилида янгиликлар тарқатадиган Марказий Осиёдаги ягона ахборот агентлигга айланди. 2019 йил ноябр ойида Лфяштаўкь ХАА ўзбек тилида янгиликлар беришни бошлади. Бу ташаббус Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида амалга оширилди. 2019 йил декабр ойида Kazinform халқаро ахборот агентлиги томонидан илгари хусусий компания сифатида фаолият юритган «Казконтент» АЖ билан ҳамкорликда акциядорлик жамияти ташкил этилди.

Kazinformда бошқа маҳаллий ахборот агентликларида бўлмаган мухбирлар тармоғи мавжуд. Республиканинг барча ҳудудларида 15 та мухбирлик идоралари мавжуд. Унинг Россия, Хитой, Туркия, Европа, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Иорданияда мухбирлари бор. Бу сизга мамлакатимизда ва бутун дунёда бўлаётган янгиликларни тез ва аниқ тарқатиш имконини беради.

Ҳозирги кунда Kazinform Қозоғистоннинг Интернет -ахборот ресурслари ўнлигига киради. Веб-порталга ўртача 100 минг киши ташриф буюради. Агентлик портали фойдаланувчиларининг географияси ва доираси ҳайратланарли, 229 мамлакатни қамраб олади. Бугунги кунда Kazinform ижтимоий тармоқларда фаол ишламоқда. Fasebook, ВКонтакте, Twitter, Одноклассники, Instsgram ижтимоий тармоқлари каналлари ва саҳифалари обуначиларининг умумий сони 300 минг кишидан ошади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Калит сўзлар: ОАВ,
Юқорига