Об-ҳаво
Астана 2 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қайта ишлаш саноати Қозоғистонда 1,5 баравар оширилади

15 Сентябрь 2020 15:21

NUR-SULTAN. Kazinform – 5 йил ичида ишлаб чиқариш ҳажми камида 1,5 баравар оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ўзининг Мурожаатида саноатни ривожлантириш бўйича Ҳукумат олдига бир қатор муҳим вазифаларни қўйди. Хусусан, биз 5 йил ичида қайта ишлаш саноатини ҳажмини камида 1,5 баравар оширишимиз керак. Жорий йилнинг 8 ойида ишлаб чиқариш саноати 3,3 фоизга ўсиб, ижобий тенденцияни кўрсатди. Ушбу кўрсаткич пандемия ва жаҳон иқтисодиётидаги таназзулга қарамай қўлга киритилди«, - деди Бош вазир.

Шу муносабат билан, у жорий йилда Саноатлаштириш харитаси бўйича умумий қиймати 996 миллиард тенге бўлган 206 та лойиҳани ишга туширилишини таъкидлади.

«Бу ишлаб чиқариш ҳажмини 1,3 триллион тенгегача, экспорт ҳажмини 325 миллиард тенгега кўпайишига ва 19 минг янги иш ўрни яратилишига имкон беради. Саноатдаги лойиҳаларнинг асосий қисми машинасозлик, кон-металлургия, агросаноат мажмуаси, энергетика соҳаларига тегишли. Алматида «Hyundai» ва Қостанайдаги «Chevrolet» автомобилларини йиғиш заводи бугунги кунда саноатлаштиришнинг ёрқин намунасидир. Қарағанди вилоятида техник газ ишлаб чиқариш лойиҳаси ва олтин қазиб олиш заводи ишга туширилди«, - деди Бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, машинасозлик саноатининг ривожланиши маҳаллийлаштириш даражасига ва Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган бутловчи қисмларнинг бир неча мингга кўпайишига ёрдам беради. Ушбу ишлаб чиқаришлар иш ўринлари сонини кўпайтиради.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: Автомобилсозлик, Ишлаб чиқариш,
Юқорига